Янги мавсумга тўлиқ ҳозирлик

     

     2021-йил 15-август ҳолатига келиб "Бухоро Агро Кластер" МЧЖ тизимидаги пахта тозалаш корхоналари, улардаги ишлаб чиқариш объектлари ва хизмат кўрсатиш объектларини янги мавсум ҳосилини қайта ишлашга тайёрлаш бўйича режалаштирилган ишларини тўлиқ якунладилар. Жорий мавсумда тизимдаги 4 корхонада 145 минг тонна пахта хомашёсини тайёрлаш ва уни дастлабки қайта ишлаш мўлжалланмоқда.

     Янги мавсумга тайёргарлик кўришда Ғиждувон, Шофиркон, Пешку ва Когон заводларининг барча бино ва иншоотлари, шунингдек, уларнинг ускуналари, қурилмалари ва коммуникациялари тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

     Барча 13 пахта тайёрлаш пунктларида пахта хомашёсини қабул қилиш ва сақлаш учун тайёргарлик ишлари тўлиқ бажарилди, ғарам майдончалари тайёрлаб қўйилди, тарозихоналар, лаборатория ускуналари ва кичик механизация техникалари таъмирланди ва аттестациядан ўтказилди.

 

 

 

     Пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктлари зарур буюмлар ва тегишли анжомлар билан, шу жумладан, ишлаб чиқариш хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун, жиҳозланган.

 

 

 

     Корхоналарда маҳсулот сифатини ошириш, ишлаб чиқаришдаги йўқотишларини камайтириш, ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

     Жорий мавсумда ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган қатор илмий-инновацион ишланмалар, замонавий технологиялар ва янги қурилмаларни жорий этиш режалаштирилган.

     Корхоналар ва пахта тайёрлаш пунктлари ҳудудлари ободонлаштирилиб, ходимлар учун барча қулайлик ва шароитлар тайёрланди. Ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилаш мақсадида мавжуд барча санитария ва дам олиш хоналари тўлиқ таъмирланиб, қайта жиҳозланди.

     Пандемия даврида барча пахта заводлари ходимлари билан меҳнат шароитларида хавфсизлик чораларига риоя этиш юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Ишлаб чиқариш майдонлари, санитария-маиший хоналар барча зарур дезинфексия воситалари ва антисептик воситалар билан жиҳозланди.

 

 

     Пахта тозалаш корхоналарини таъмирлаш ва мавсумга тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар "Бухоро Агрокластер" МЧЖ махсус комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, янги мавсумда иш учун маъқулланди.

 

                                                                                                                                                                                                                                                                               Матбуот Хизмати

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари