Болаларнинг ёзги таътили бошланди

"Бухоро агросаноат" МЧЖ га қарашли "Ёш пахтакор" ва "Порлок келажак" болалар соғломлаштириш лагерларида ёзги дам олиш мавсуми бошланди.  

Ушбу лагерларда биринчи сменада агрокластер тасарруфидаги  ташкилотлардан 200 га яқин болалар дам олишни  Ð±Ð¾ÑˆÐ»Ð°ÑˆÐ´Ð¸. Жорий мавсумда болаларнинг тўлақонли дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш учун барча режалаштирилган ишлар амалга оширилган. Барча асосий ва ёрдамчи бинолар, ўйин ва спорт майдончалари таъмирланиб, ҳудудлар кўкаламзорлаштирилди ва ободонлаштирилди. Болалар муассасалари фаолиятига пандемик карантин меъёрлари бўйича қўйиладиган  Ð±Ð°Ñ€Ñ‡Ð° талаблар амалга оширилган.

Жорий йилда ушбу болалар соғломлаштириш лагерларида инглиз тилини ўрганиш бўйича ихтисослаштирилган гуруҳ фаолияти ташкил этилади.

Бу йилги мавсумда жами 5 та смена давомида 900 нафардан зиёд боланинг саломатлигини яхшилаш режалаштирилган.

 

Матбуот хизмати.

 

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари