Бухоро далаларида ғўза гуллади
Вобкент туманининг “Қўнғирот” ва “Янгикент” ҳудудидаги “GARDEN BUKHARA AGROCLUSTER” МЧЖга қарашли 350 гектар майдонида 1 минг 278 тонна пахта хом ашёси етиштириш мақсадида “Бухоро-8” навли чигит экиб, парвариш қилинмоқда. Кластер томонидан далаларга қаров ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши натижасида бугун, 4 июнь куни “Қўнғирот” ҳудудидаги 5,6 гектар ер майдонидаги ғўза биринчи гул нишонасини кўрсатди.
Шунингдек, Олот тумани “Денов” ҳудудидаги "Olot cotton cluster" МЧЖ га қарашли 4 гектарлик пахта майдонида ҳам ғўза ниҳоллари ҳар йилгидан эртароқ гуллашни бошлади.
BUXORO.UZ | Расмий канал, [04.06.21 16:34]
Buxoro.uz (http://t.me/buxorouz_official) | Facebook (http://fb.com/buxorouzofficial) | Instagram (http://instagram.com/buxorouz_official) | YouTube (http://youtube.com/c/BuxoroviloyathokimligiAxborotxizmati)