Келажак режалари

2019-2023 йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида "Бухоро Агрокластер" МЧЖ "Jerzy" (Швейцария) хорижий компанияси билан биргаликда Вобкент туманидаги тўқимачилик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Йигирув, трикотаж, тўқув, бўяш ва кийим-кечак ишлаб чиқаришни ўз ичига олган мажмуанинг қиймати 150 миллион еврони ташкил етади.

     Лойиҳани амалга оширишда мажмуа қурилиши учун 58 гектар ер майдони ажратилди. Бино ва иншоотларнинг умумий майдони 55000 м2 атрофида бўлади.

     Ишлаб чиқариш жараёни энергия самарадорлиги жиҳатидан экологик барқарорликнинг энг юқори даражасига жавоб берадиган қилиб мўлжалланган. Ҳалқали йигириш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилар пневмомеханик йигириш жараёнида тўлиқ қайта ишланади.
     Лойиҳа ва унинг асосида молиявий яшовчан бўлган бозор учун базавий сценарийдан бошланган кенг қамровли техник-иқтисодий асосланиш тайёрланган.

     Йигирув фабрикасининг биринчи босқичи энг илғор, замонавий ва тўлиқ автоматлаштирилган технология билан жиҳозланган бўлиб, унда энг сифатли пахта ипини рақобатбардош нархда ишлаб чиқарилади. Ип ишлаб чиқариш ҳажми суткасига 77 тонна ёки йилига 26180 тонна бўлади.

     Иккинчи босқичда трикотаж ишлаб чиқариш ташкил этилади. Бу билан бу ерда 6,1 минг тонна ип ва 4 минг тонна трикотаж маҳсулотларини бўяш, йилига 6,7 миллион дона кийим-кечак ишлаб чиқариш қувватлари ўрнатилади.
Охирги босқичда тўқув ишлаб чиқариш ташкил этилади. Бунинг учун 210 та “Пиканол” тўқиш дастгоҳлари ўрнатилади. Мажмуада илғор халқаро ишлаб чиқариш тажрибаси бўйича кадрлар тайёрлаш узлуксиз йўлга қўйилади. Муҳандис ва халқаро маслаҳатчилар хизматидан ходимларни ўз вазифаларини самарали бажаришга ўргатиш учун фойдаланилади. Мажмуада инсон ресурсларини узлуксиз ривожлантириш ўқув маркази ташкил етилади.

     Тўқимачилик мажмуасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида 30 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш, 26,18 минг тонна калава ип, 7,7 минг тонна бўялмаган трикотаж мато, 14,7 миллион погонометр мато, 4,2 миллион погонометр сочиқ, 6 минг тонна бўялган ип, 3,7 минг тонна бўялган трикотаж, 6,7 миллион тайёр тикув маҳсулотлари ва 2 миллион колготка ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.
     Пировардида бу комплексда 7 мингта ишчи ва ходимлар ишлайдиган бўлади.
     Тўқимачилик мажмуасининг қурилиши 2023-йилда тугалланиши режалаштирилган.

Янгиликлар

ЎзА янгиликлари