Янги ҳосилнинг пахта хомашёсини қайта ишлаш давом этмоқда
2020 йилги мавсумда "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахта тозалаш корхоналари 139 минг 361 тонна пахтани қайта ишлаш учун қабул қилиб олдилар. Бунда Ғиждувон пахта тозалаш корхонасида 58 минг 550 тонна, Шофиркон корхонасида 19 минг 923 тонна, Пешку корхонасида 28 минг 769 тонна, Когон корхонасида 32 минг 119 тонна пахта хомашёси тайёрланган.
Тайёрланган пахтанинг 126 минг 105 тоннаси ёки умумий хажмдан 92,6 фоизи биринчи навларга қабул қилинди.
Ҳозирги кунда барча пахта тозалаш корхоналарида пахта хомашёси жадал суратларда қайта ишланмоқда. Жорий йилнинг 15 декабрь ҳолатига 59 минг 545 тонна хом ашё қайта ишланди, бу эса умумий ҳажмнинг 43 фоизини ташкил этади.
Пахтани қайта ишлашда маҳсулот сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишлаб чиқарилган толанинг 100 фоизи "Олий" ва "Яҳши" синфларга топширилмоқда.
“Бухоро Агрокластер” МЧЖнинг барча пахта тозалаш корхоналарида пахтани қайта ишлаш жараёнини 2021 йилнинг 1 апрелига қадар якунлаш учун барча чоралар кўрилмоқда.